Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида Малайзия ва Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Маълум қилинишича, октябрь ойи аввалида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Йиғин давомида Сречко Катанец шогирдлари 9 октябрь куни Малайзия, 12 октябрда эса Иордания терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси сентябрда Катанец қўл остидаги дастлабки баҳсида Швеция билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.