Ҳинд кино юлдузлари Тошкент халқаро фестивалида: Навоб Шоҳ

0

“Ипак йўли дурдонаси” XIII Халқаро Тошкент кинофестивалида бир қатор ҳинд киноси юлдуздари ҳам ташриф буюрадилар. Болливуд юлдузлари кинофестиваль доирасида Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида ўтадиган ҳинд киноси кунларида иштирок этадилар.

Тошкентга ташриф буюрадиган ҳинд кино юлдузлари орасида машҳур актёр Навоб Шоҳ ҳам қатнашади.

Навоб Шоҳ 1972 йилда Мумбай шаҳрида туғилган. 1990 йиллардан бошлаб, қатор Болливуд фильмларида роль ижро этишни бошлаган. “Қўрқмас”, “Панипат жанги”, “Йўлбарс тирик”, “Мусофир”, “Султон” сингари фильмлада роль ижро этган. Ўзбек томошабинларга “Дон-2” бадиий фильмидаги Абдул Жаббор образи орқали яхши таниш.

Навоб Шоҳ шунингдек, ўзбек киноижодкорлари иштирокидаги мастер-класс-машғулотлари, ҳинд киноси мухлислари билан учрашувларда ҳам қатнашиши кутилмоқда.

loading...