Ҳинд кино юлдузлари Тошкент халқаро фестивалида: Рандхир Капур

0

“Ипак йўли дурдонаси” XIII Халқаро Тошкент кинофестивалида бир қатор ҳинд киноси юлдуздари ҳам ташриф буюрадилар. Болливуд юлдузлари кинофестиваль доирасида Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида ўтадиган ҳинд киноси кунларида иштирок этадилар.

Тошкентга ташриф буюрадиган ҳинд кино юлдузлари орасида машҳур продюсер, режиссёр ва актёр Рандхир Капур ҳам қатнашади.

Рандхир Капур 1947 йилда Мумбай шаҳрида, ҳинд киносининг афсонаси Раж Капур хонадонида туғилган. 1970 йиллардан бошлаб, қатор Болливуд фильмларида роль ижро этишни бошлаган. “Икки хўжайин” “Вақт дарёси”, “Қийин танлов”, “Она”, “Супер буви”, “Севимли аёлим учун”, “Умид”, “Уй тўла одам” сингари фильмлада роль ижро этган.

Рандхир Капур шунингдек, ўзбек киноижодкорлари иштирокидаги мастер-класс-машғулотлари, ҳинд киноси мухлислари билан учрашувларда ҳам қатнашиши кутилмоқда.

loading...