Ҳинд кино юлдузлари Тошкент халқаро фестивалида: Рича Чадда

0

“Ипак йўли дурдонаси” XIII Халқаро Тошкент кинофестивалида бир қатор ҳинд киноси юлдуздари ҳам ташриф буюрадилар. Болливуд юлдузлари кинофестиваль доирасида Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида ўтадиган ҳинд киноси кунларида иштирок этадилар.

Тошкентга ташриф буюрадиган ҳинд кино юлдузлари орасида машҳур продюсер, режиссёр ва актёр Рича Чадда ҳам қатнашади.

Рича Чадда 1989 йилда Амритсар шаҳрида туғилган. 2000 йиллардан бошлаб, қатор Болливуд фильмларида роль ижро этишни бошлаган. “аёл бош вазир” “375-бўлим”, “Уч воқеа”, “Мен ва Чарльз”, “Бўр ва латта”, “Бекорчилар”, “Маъбудлар билн суҳбат”, “Бир ўзинг учавер” сингари фильмлада роль ижро этган.

Рича Чадда шунингдек, ўзбек киноижодкорлари иштирокидаги мастер-класс-машғулотлари, ҳинд киноси мухлислари билан учрашувларда ҳам қатнашиши кутилмоқда.

loading...