Киндик чурраси қандай даволанади?

0

Шифокор Насиба Ражабова:

– Киндик чурраси – бу киндик ҳалқасининг мушак қисмининг кучсизланиши натижасида қориннинг олд деворидан ички органларнинг чиқиб қолишидир. У туғма ва орттирилган бўлади.

– Туғма киндик чуррасининг сабаблари: генетик мойиллик, киндик соҳаси мушакларининг кучсизлиги. Орттирилган киндик чуррасининг сабаблари: семизлик, ҳомиладорлик, ич қотиши, қорин олд деворининг доимий зўриқиши, қорин бўшлиғи ичида босимнинг ортиши, гипотрофия ва бошқа касалликлар.

– Киндик чуррасида киндик ҳалқасининг бўртиб туриши, киндик соҳасида оғриқ, кўнгил айниши, қайд қилиш, ҳазм қилишнинг бузилиши, ич қотиши ва сийдик ажратиш билан боғлиқ муаммолар кузатилади.

– Киндик чурраси мавжуд бўлган инсонларга жисмоний зўриқишни олдини олиш, ични мунтазам келишига эътибор бериш, тана вазнини камайтириш, тўғри овқатланишни йўлга қўйиш тавсия этилади.

Киндик чурраси борлигига шубҳа қилинганда жарроҳга мурожаат қилиш лозим.

«Соғлом ҳаёт»

loading...