«Права» алмаштириш машмашаси. Муаммо нимада?

0

Сўнгги кунларда Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ташриф буюрувчи фуқаролар оқими ошган. Бу эса, Давлат хизматлари марказларида узун навбатлар ҳосил бўлишига сабаб бўлмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги узун навбатлар ҳосил бўлишига сабаб бўлаётган омилларни таҳлил қилди.

Маълум қилинишича, бугунги кунда 5 793 000 нафар ҳайдовчиларнинг 3 600 000 нафари ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштирган. Шундан 2 миллиондан ортиқ ҳайдовчининг гувоҳномаси алмаштирилмади.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати эса 2021 йилнинг 31 декабрь.

️2022 йил 1 январдан бошлаб, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ҳайдовчиларга ёрдам бериш ва муаммони ечиш учун масъуллар нима чораларни кўрди?

биринчидан, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш учун Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Сергели туманлари Давлат хизматлари марказларига ҳам мурожаат қилиш имконияти яратилди;

иккинчидан, фуқароларимиз ️ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун рўйхатдаги Давлат хизматлари марказлариг (https://t.me/davxizmat/7087)а дам олиш кунлари (шанба ва якшанба, ! байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 15:00 гача ҳам мурожаат қилишлари учун шароит яратилди;

учинчидан, ДХМлар орқали «права» алмаштириш учун онлайн ариза юбориш имкони берилди;

тўртинчидан, ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизматидан фойдаланиш учун ДХМларга ташриф буюрувчилар оқими катта бўлганлиги сабабли, Тошкент шаҳридаги ДХМларда эрта тонг соат 7.00дан бошлаб ФАҚАТГИНА ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизмати кўрсатиш йўлга қўйилди.️ Қолган хизматлар, одатдаги режимда соат 9.00дан бошлаб кўрсатилади.

Давлат хизматлари агентлиги фуқаролардан давлат хизматларидан фойдаланишда тартибни сақлашни, электрон навбатга риоя қилишни ҳамда ўзаро ҳурматни сақлаб, сабрли бўлишни сўрамоқда.

loading...