Туркиялик бир гуруҳ турк киноижодкорлари Тошкентга етиб келди

0

Меҳмонлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.

«Ипак йўли дурдонаси» ХIII Тошкент халқаро кинофестивали меҳмонларининг мамлакатимизга ташрифи бошланди.

Фестиваль доирасида 13 та мамлакат Озарбайжон, Беларуcь, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Италия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Польша, Россия, Тожикистон, Туркия ва Ўзбекистон киноси кунлари ўтказилади.

Фестивалда иштирок этиш учун туркиялик меҳмонларнинг бир гуруҳи Тошкентга етиб келди. Улар Ўзчан Айма, Эрчан Дениз, Селим Бейрактар ва бошқа таниқли турк юлдузлари Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди.

loading...