Хитойда дунёдаги энг йирик авиакўргазма очилади

0

Хитой дунёдаги энг йирик аэрокосмик кўргазма очилишига тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар берди Reuters.

Икки йилда бир марта ўтказиладиган халқаро авиацион ва аэрокосмик кўргазма 28 сентябрдан 3 октябргача Чжухай шаҳрида бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, унда 40дан ортиқ мамлакат ҳамда аэрокосмик ва ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 700та компания иштирок этади.

Авиасалонда Хитой ўзи ишлаб чиқарган ҳарбий ва транспорт самолётларини намойиш этишни режалаштирган.

Ҳарбий шарҳловчи Сун Чжунпиннинг сўзларига кўра, Хитой Ғарб тарафидан кучайиб бораётган таҳдидларга дуч келаётгани сабабли ўз ҳарбий-саноат, авиацион ва аэрокосмик салоҳиятини такомиллаштириши зарур.

loading...