Кеча «Google»нинг туғилган куни бўлди

0

27 сентябрь — «Google»нинг туғилган куни. Қидирув тизимига асос солинганига 23 йил бўлди.

Google’нинг пайдо бўлишига икки нафар талабанинг тасодифий учрашуви сабаб бўлган. 1997 йил Стэндфорд университетининг аспиранти Сергей Брин Ларри Пейжга кампусни кўрсатиши керак бўлган. Шу тариқа танишган йигитлар кейинги йил биргаликда қидирув тизимини яратишга муваффақ бўлган.

Илк прототип ётоқхонада, уларнинг хонасида ишлаб чиқилган. Шундай қилиб 1998 йилда Google Inc расман «дунёга келган».

Биринчи дудл Пейж ва Брин томонидан уларнинг Burning Man фестивалига 1998 йилги ташрифидан аввал яратилган. Бу уларнинг сервер ишламай қолса, иш жойида эмасликларини англатувчи хабар эди.

Google номи «гугол», яъни «юзта нолдан иборат рақам»ни билдиради. Google компаниясида 72 мингдан ортиқ одам фаолият юритади. Google’нинг дунё қидирув тизими бозоридаги улуши 90 фоизни ташкил қилади.

Компания YouTube, Google Play, Google Maps, Gmail ва Google Search сингари машҳур мобил дастурларга ҳам эгалик қилади. Google 23 йилдан буён ҳар куни миллиардлаб қидирув сўровларини 150 дан ортиқ тилда текширади.

Аввалроқ Google ўз ходимларининг мажбурий офисда ишлаши борасидаги талабини 2022 йил январга қадар кечиктиргани ҳақида хабар берилганди.

loading...