Кўз кўриб қулоқ эшитмаган янгилик!

0

Россияда «права» учун ўзи имтиҳон олишга қодир дунёдаги биринчи машина ихтиро қилинди.
Қозонлик муҳандислар автоматик режимда йўл-ҳаркати қоидалари бўйича имтиҳон қабул қилишга қодир дунёдаги биринчи автомобилни тақдим этди. Автомобиль Hyundai Solaris базасида яратилган бўлиб, у ҳайдовчиликка номзодларнинг маҳоратига субъектив баҳо бериш эҳтимоллигини бартараф этишга хизмат қилади, деб хабар беради Motor.

Серияли Solaris базасида йиғилган инновацион автомобиль бир неча камера, ҳаракат датчиклари, радарлар, шунингдек, сунъий алоқа тизими билан жиҳозланган. Машинанинг дастурий модулига сунъий интеллект технологияси жорий этилган бўлиб, бу автоматик режимда йўлда имтиҳон топширувчининг йўлдаги ҳаракатларини кузатиш, йўл белгилари, светофор чироқлари ва ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларини таниш имконини беради. Ушбу параметрлар оддий радарда мавжуд эмас.

Нейрон тармоқлар ёрдамида имтиҳон олувчи машина реал вақтда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини аниқлашга, шунингдек, рулда ўтирган ҳайдовчининг нотўғри ҳаракатларини баҳолашга хизмат қилади. Ихтирочиларнинг фикрича, янги модель инспекторнинг имтиҳон топширувчи шахсга бўлган субъектив ёндашувини йўқотиши керак. Бу борада машина ҳиссиётга берилмайди.

Биринчи босқичда роботлаштирилган «инспектор» салонида ЙҲХББ ходими бўлади ва у «электрон ҳамкасби»нинг ҳаракатларини назорат қилади.

Аввалроқ Москвада светофор тезликни оширган ҳайдовчиларни қизил чироқ билан «жазолашни бошлагани» тўғрисида хабар берилганди.

loading...