“Onix” ва “Tracker”ни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 427 млн долларга тушади

0

“Ўзавтосаноат” UzAuto Motors заводи базасида “Chevrolet Onix” ва “Tracker” автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 427,7 млн доллар йўналтиришни режалаштирмоқда. Бу рақамлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги жамоатчилик муҳокамасига қўйган қарор лойиҳасида келтирилган.

Бу лойиҳа 2022 йил сентябрида ишга тушиши, қуввати йилига 190 минг дона автомобилга тенг бўлиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, “UzAuto Motors Powertrain” заводида янги автомобиль моделлари учун ҳар йили 185 мингта двигатель ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режа қилинган. Бунга 2020-2023 йилларда 190,8 млн доллар ажратиш белгиланган.

 

loading...