Шавкат Мирзиёевнинг фарғоналик сайловчилар билан учрашуви бошланди

0

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Бағдод туманидаги Гулистон маҳалласида Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашув ўтказмоқда.
Учрашувни номзоднинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Энахон Сиддиқова очди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар Фарғона вилоятида ҳам изчил давом эттирилаётгани, жумладан, қисқа фурсатда чекка Бағдод туманида катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, кўркам шаҳарча бунёд этилгани таъкидланди.  Жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган муҳим ижтимоий-сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кўтаринки руҳда тайёргарлик кўрилаётгани қайд этилди.

Шундан сўнг сўз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга берилди.

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилмоқда.

loading...