Коррупцияга қарши курашиш Тошкент шаҳар Кенгаши таъсис этилди

0

Тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов, ташқи ишлар вазири ўринбосари Эркин Ҳамроев, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ва бошқалар қатнашган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, кенгаш олдида турган долзарб вазифалар қуйидагилардан иборат:

Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ва ташкилотлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилиш;
Миллий кенгашга қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи Тошкент шаҳридаги маҳаллий давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботлари ва маърузаларини эшитиш;
Тошкент шаҳрида ёшларда коррупцияга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида мактаблар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш фанларининг ўтилишини ташкил этиш, мавзуга оид туркум семинарлар ташкил этиш;
Тошкент шаҳрида олий таълим, қурилиш, соғлиқни сақлаш, давлат харидлари йўналишларида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш ва соҳалар қамровини кенгайтириш.

loading...