Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ҳужжатли кино кунларига старт берилди

0

Бугундан старт олган Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ҳужжатли  кино кунлари олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Мазкур тадбир «Ўзбекфильм» киноконцернида ташкил этилди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокидаги анжуман давомида дунёнинг машҳур режиссёр ва сценаристлар иштирок этди.

Кинофестиваль меҳмони россиялик режиссёр Валдис Пельш мазкур кинофестивал ва унда намойиши кутилаётган ҳужжатли фильмлар ҳақида гапирди.

Шунингдек, туркиялик сценарист ва продюсер Хусейн Озден Алишер Навоий хақидаги «Туркнинг улуғ чинори» ҳужжатли фильмини ўзбек кино мухлисларига тақдим қилишини айтиб ўтди.

— Навоий ҳақида ҳужжатли фильм олиш асносида туркий тиллар султонига руҳан боғландим. Унинг асарларида инсон омили юқори туради. Навоийни дунёга танитиш ҳар бир зиёлининг вазифасидир. Бу фильмнинг яратилишида 30 дан зиёд ўзбек олимлари ёрдам беришди. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Тадбир давомида яна кўплаб режиссёрлар ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

 

loading...