Трампга овоз берган ҳудудларда коронавирусдан ўлим ҳолатлари юқори?!

0

«Nyu-York Times»нинг хабар беришича, АҚШда коронавирусдан ўлим ҳолатлари кўпроқ Трампга овоз берган ҳудудларда кузатилаётган экан.

Сабаб?.. Трамп ва унинг тарафдорлари узоқ вақт вируснинг жиддий таҳдид эканига, бу ҳақдаги илм-фан далилларига ишонмай келди. Вакцина олмаётган одамлар ҳам, ниқоб тақиш чоралари мажбурий қилинмаган ҳудудлар ҳам, асосан, республикачилар ҳукмрон штатларда.

Қисқа қилиб айтганда, эмланиш даражаси паст ҳудудларда ўлим юқори. Бу эса, асосан, Трампга содиқ одамлар ва республикачилар яшайдиган сайлов округларига тўғри келмоқда.

loading...