Ўзбекистонга енгил автомобил импорти сезиларли миқдорда камайди

0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 22 та хорижий давлатлардан қиймати 316,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 15 мингта енгил автомобиллар импорт қилган.

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4350 тага камайган.

2021 йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

–  Хитой – 4 652 та
– Корея – 3 597 та
– Россия – 2 952 та
– Қозоғистон – 1 744 та
– Польша – 811 та
– Литва – 427 та
– АҚШ – 331 та
– Таиланд – 250 та
– Германия – 81 та
– Япония – 64 та
– Туркия – 25 та

2021 йилнинг август ойида Ўзбекистонга хориждан 69 та электромобиль импорт қилинган.

loading...