Ваҳший ота

0

Етмаганига у ўқитувчи ҳам экан.

Қашқадарё, Деҳқонободда математика ўқитувчиси ўзининг 2 яшар гўдагини уриб кома ҳолатига туширгани, кўзига қаттиқ жароҳат етказгани, етмаганига болага тез тиббий ёрдам кўрсатишга монелик қилгани ва бола кома ҳолатида бир кеча тиббий ёрдам кўрсатилмай уйда қолиб кетгани ҳақида хабар берилмоқда.

Тафсилотларни ўрганган “Nasafnews” мухбири онанинг сўзларидан иқтибос келтиради:

“2 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим 2 та мактабда дарс беради. Воқеа содир бўлган куни соат 4 ёки 5 атрофида ишдан қайтди. Икки боламнинг бирови бешикда эди. Бирови ерда эди. Мен эрим қараб туради деб ўйлаб, ташқарига чиқдим ва молларга қарадим. 20 дақиқа ичида боламни отаси уриб, кўзини кўр қилиб, маз суртган. Икки кўзини роса кўрмайдиган даражага олиб келган. Бўғиб, бошига қаттиқ урган. Олдида турган тикув машинасига урган, бола отилиб кетган. Кейин кўрпача ўраб, ҳушидан кетказиб, тўғри қилиб ётқизиб қўйибди. Кирсам болам кўкариб, яхлаб қолган экан. Икки соат боламни ҳамма жойини ўқаладим. Ўзим ҳам қўрқиб қолиб, ҳеч кимга чиқиб дардимни айта олмадим… Шу куни тонг отишини Худодан сўраб ўтказдим. Эрталаб эрим ишга кетгандан кейин қайнопамдан илтимос қилиб телефон сўрадим. Укамга телефон қилиб, уни чақирдим. Укам келиб мени ва боламни шифохонага олиб кетди. Шундан кейин маҳалла раисидан сўраб, Қаршидаги тез ёрдамга бордик. Шифокорлар ҳам боланинг аҳволи оғирлигини кўриб, “ҳар нарсага тайёр бўлиб туринглар” деб айтди”

Айтишларича, бу шафқатсиз инсоннинг учинчи турмуши, аввалги икки турмушидан жами 5 фарзанди бор ва уларга нисбатан ҳам шафқатсиз муносабатда бўлган.

loading...