Вояга етмаган қиз отасидан ҳомиладор эканлиги айтилмоқда: гумонланувчи ушланди

0

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қиз отасидан ҳомиладор эканлигини билдирганлиги ҳақидаги видеохабарлар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида гумондор шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Мазкур иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотлар ва бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, – дейилган баёнотда.

 

loading...