Хоразмда 35 туп тут дарахтини кесган шахсга 48,8 млн сўм жарима солинди

0

Хоразмда 35 туп тут дарахтини кесган шахсга 48,8 млн сўм жарима солинди
Хоразм вилояти Шовот туманида ўзбошимчалик билан 35 туп тут дарахтини кесган фуқарога 48 миллион 870 минг сўм жарима қўлланилди, дея хабар бермоқда Давлат экология қўмитаси.

Қайд этилишича, Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шовот туман инспекцияси ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Шовот туманида ўтказилган экологик рейд тадбирлари ўтказилган.

Тадбир давомида Шовот тумани «Бешчиқир» МФЙда яшовчи фуқаро А.Ортиқов тегишли ташкилотлардан рухсат олмасдан, ўзбошимчалик билан иморат қуриш мақсадида турлича катталикдаги 35 туп тут дарахтини ноқонуний равишда кесиб олгани аниқланган.

Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро А.О.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида жарима (1 350 000 миллион сўм) ва 47 миллион 520 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

loading...