Печнинг кераги йўқ: Витаминга бой ҳамда мазали қовоқли торт рецепти

0

Печнинг кераги йўқ: Витаминга бой ҳамда мазали қовоқли торт рецепти
Фойдали ва мазали қовоқли торт нафақат соғлом турмуш тарзи тарафдорлари ва парҳез тутувчилар, балки ширинликни хуш кўрувчиларни ҳам хурсанд қилади.

Керакли маҳсулотлар:

Корж учун:

ёнғоқ – 100 грамм;
қовоқ уруғлари – 100 грамм;
хурмо – 100 грамм;
кокос мойи – 2 ош қошиқ;
какао – 2 ош қошиқ.
Крем учун:

қайнатилган қовоқ – 400 грамм;
ўсимлик сути – 100 грамм;
лимон шарбати – 150 грамм;
лимон пўсти – 1 ош қошиқ;
асал – 4 ош қошиқ;
кокос қириндиси,
желе.
Тайёрланиш жараёни:

Қовоқ уруғи ва ёнғоқ ювилиб, 30 дақиқа давомида қайноқ сувда қолдирилади.
Хурмо ҳам қаттиқ бўлса, 15-20 дақиқага қайноқ сув қуйилади.
Корж учун барча маҳсулотлар блендер ёрдамида аралаштирилади. Масса бир ҳолатга келгунча жараён давом эттирилади.
Керакли шаклдаги қолипга пергамент қоғоз солиб, ичига масса қуйилади. Крем тайёр бўлгунча музлаткичга қўйилади.
Желедан ташқари крем учун ажратилган барча маҳсулотлар аралаштирилади. Суюқлиги сметана сингари бўлиши керак. Агар қуюқ бўлса, бироз сут қўшиш мумкин.
Крем идишга қуйилиб, устидан желе солинади ва қайнатишга қўйилади. 2 дақиқа тўлиқ паст оловда қайнатиб олинади.
Музлаткичдан коржлар олинади ва крем суртилади. Ҳар бир қатлам орасига крем суртилгач, яна музлаткичга 30 дақиқага қўйилади.
Торт тайёр бўлгач, қолипдан чиқарилади ва шоколад, кокос қириндиси ҳамда ёнғоқлар билан безатилади.

loading...