«Ҳинд кино кунлари»бўлиб ўтди

0

Киночилар уйида Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтаётган «Ҳинд кино кунлари»бўлиб ўтди.

Тадбирда куйланган ҳинд қўшиқлари барчани рақсга чорлади.

Кинофестивалнинг иккинчи куни яни 29-центабр ҳам Киночилар уйи ҳинд киноси ихлосмандлари бўлиб тўлди. Тадбирнинг очилишида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прабхат сўзга чиқиб, бу кинофестиваль ҳинд ва ўзбек халқининг дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда яна бир восита эканини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Ҳиндистон вакиллари кинофестиваль ташкилотчиларига қимматбаҳо совға—Раж Капур бюстени тақдим этишди. Ушбу совғани қабул қилиб олган  «Ўзбеккино » миллий агентли директори Фирдавс Абдухолиқов эса фестивалга ташриф буюрган меҳмонларга чуқур миннатдорчилигини билдириб, Раж Капур ҳар бир ўзбекнинг қалбида эканини ва ушбу бюст Ўзбекистон санъати музейидан муносиб ўрнини топишини таъкидлади. Тадбирда Рандхир Капур, Митхун Чакроборти, Боман Ирани, Гулшан Гровер каби кўплаб ҳинд санъатининг таниқли вакиллари иштирок этишди. «Ҳавас» гуруҳи томонидан куйланган ҳинд куй-қўшиқлари «Тансор диско»га уланиб, саҳнага Митхун Чакробортини чорлади.

loading...