“Мисс ФМР” танловида 7 нафар ўзбекистонлик гўзал қатнашмоқда

0

“Мисс ФМР” танловида 7 нафар ўзбекистонлик гўзал қатнашмоқда.

Россия мигрантлар федерацияси “Россия мигрантлар федерацияси гўзали – 2021” (Мисс ФМР 2021) халқаро гўзаллик ва истеъдодлар танловининг финал босқичини 9 октябр куни ўтказади.

Танлов мақсади – томошабинлар ва иштирокчиларни Россия Федерацияси ҳудудида яшовчи халқларнинг хилма-хиллиги, урф-одатлари билан таништириш, шунингдек, халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтириш, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш.

Айни вақтда танловда 30 нафар мигрант қиз қатнашмоқда, улардан 7 нафари ўзбекистонлик.

Финалда 10 нафар иштирокчи ўзлари ҳақида ҳикоя қилиб, миллий урф-одатлар ва либослари ҳамда ижодий чиқишларини намойиш этади.