Ўзбекистонда кино соҳаси бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди

0

Конференция Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан қайта тикланган «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ташкил этилди. Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиалининг очилишига бағишлаб ўтказилган анжуманда бир қатор хорижий олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

 

Меҳмонлар кинофестиваль доирасида ўтказилаётган бир қатор тадбирлар ҳақида сўз юритишди. Шунингдек, Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент филиали очилишини кино соҳасидаги катта янгилик, дея таъкидлашди.

 

Конференция давомида Қозоқ илмий-тадқиқот маданият институти бош директори Андрей Хазбулатов, Истанбулнинг Бахчишир университети кино департаменти раҳбари Нилай Улусой, Новосибирск давлат архитектура, дизайн ва санъат университети ректори Багрова Наталья каби олий таълим муассасалалари раҳбарлари ўз фикрларини билдиришди.

 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро кинофестивали 3 октябргача давом этади.