Хитойда электр тез-тез узилмоқда, шамга талаб кескин ошди

0

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Хитойнинг шимоли-шарқий ҳудудларида электр энергияси узилиши сабабли шамга бўлган талаб кескин ошгани кузатилмоқда.

Хитойнинг онлайн-платформаларида сотувчилар шамга буюртмалар тўхтамаётгани ҳақида маълум қилмоқда.

– Чжэцзян вилоятининг Иу шаҳридаги шам заводи ўтган ҳафта ўз маҳсулотларига 10 баробардан кўпроқ буюртма олди. Шамларнинг барча захиралари сотиб бўлинган, маҳсулотга бўлган талаб ўсишда давом этмоқда. Бироқ, электр таъминоти чеклангани сабабли, компания вақти-вақти билан шам ишлаб чиқариш линияларини тўхтатиб туришга мажбур, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ҳудудларда электр энергияси узилиши кўмир танқислиги ва бу турдаги ёқилғининг нархи кескин ошиб кетиши билан боғлиқ.