Бугун Фарход Абдуллаев таваллуд топган кун

0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев 1957 йил 1 октябрда Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 1979 йил Тошкент театр ва рассомчилик институтини тамомлаган. Кўп йиллардан буён Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритади.

Актёр ижоди давомида “Оловли йўллар”, “Бомба”, “Кўнгил кўчалари”, “Ўрток Бойкенжаев”, “Севинч”, “Чашма”, “Жаннат кайдадир”, “Афғон”, “Зарб”, “Берлин-Оққўрғон”, “Эркак” каби фильмларда ва кўплаб спектаклларда суратга тушган. Бугун Фарҳод Абдуллаев 64 ёшни қарши олди.

Кинематография агентлиги жамоаси устоз санъаткор Фарҳод Абдуллаевни бугунги таваллуд куни билан табриклаб, узоқ умр, оилавий хотиржамлик ва муваффақиятлар тилайди.

loading...