Ҳарбийларнинг моддий жавобгарлиги қонун билан белгиланди

0

Адлия вазирлиги хабарига кўра, бир қатор янги комиссиялар ташкил этилади.

Муддатли ҳарбий хизматга чақириш учун:

  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги раҳбарият кенгаши;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғин пунктларида – ҳарбий-тиббий комиссия;
  • туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузурида Қуролли Кучларни бутлаш комиссияси;
  • муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ва Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш учун – мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий комиссия;
  • чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, соғлиғининг даражасини аниқлаш ва даволанишга юбориш учун – мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий тиббий комиссия ташкил этилади.

Ҳарбий хизматчиларнинг, ОТМ курсантларининг, ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларнинг ва сафарбарлик чақирувчи резервидаги хизматни ўтаётганларнинг моддий жавобгарлиги белгиланди.

Бунда мазкур шахслар етказилган зарар аниқланган кундан эътиборан 3 йил ичида моддий жавобгарликка тортилишлари мумкин.

loading...