КЎЗОЙНАК КЎЗЛАРНИ ИШДАН ЧИҚАРАДИ, ҚАЧОНКИ….

0

Хозирги кунда болалар ўртасида кўзойнак тақувчилар сони кўп учрамоқда. Бу бир томондан эндиликда кичкинтойларнинг кўзи эртароқ ёшида текширилаётганига боғлиқдир. Шу туфайли уларда кўриш нуқсонлари ўз вақтида аниқланади.

Иккинчи томондан, кўзга барвақт зўриқиш келиши (масалан, мобиль телефонга кўп тикилиш, соатлаб телевизор экрани олдида ўтириш туфайли) мактаб ёшидаги ва мактабгача ёшдаги болаларда яқиндан ва узоқни кўролмаслик авж олишига олиб келмоқда. Бундай вақтда нотўғри танланган кўзойнак кўз оптик тизимининг меъёрий ривожланишини издан чиқаради ва кўриш фаолиятига зарар етказиши ҳам мумкин.

Тўғри танланган кўзойнак кишига катта ёрдам беради, яъни атрофдаги нарсаларни яхшироқ кўришига имкон яратади. Ҳатто кейинчалик кўриш қувватини тиклаши ҳам кузатилган. Яхши танланган гардиш юз кўринишини бузмайди, уни бир қадар чиройли курсатади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

loading...