Қон босими юқори бўлган инсонлар самолётда учиши мумкинми?

0

Қон босимининг юқори бўлиши бу гипертония касаллиги дейилиб, систолик босим 140 мм.с.у. дан ошиши, диастолик босимни эса 90 мм.с.у. дан ошишига айтилади.

-Агар беморда гипертониянинг оғир формаси бўлса, бемор инсульт ёки инфаркт, гипертоник кризис (қон босиминг ҳаддан ташқари кўтарилиб, бемор ўзини жуда ёмон ҳис қилиши) ўтказган, юрак етишмовчилиги аниқланган бўлса, самолётда учиш тавсия қилинмайди.

– Агар беморда гипертониянинг енгил даражаси бўлса, шифокор кардиолог ҳамда психолог кўригидан ўтгандан сўнг, қон босимини туширувчи дори воситалар билан самолётда учиш мумкин.

SoglomHayot

loading...