Ташқи ишлар вазири: «АҚШ бизга 5 миллион дозадан ортиқ вакцинани беғараз тақдим этганидан миннатдормиз

0

2021 йилнинг 3-октабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.

Унга асосан, минтақадаги вазият ва Афғонистондаги воқеалар ривожи юзасидан фикр алмашилган.

Шу билан бирга савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

 

Шунингдек, ТИВ вазири АҚШ Ўзбекистонга 5 миллион дозадан ортиқ вакцинани беғараз тақдим этгани учун миннатдорчилик билдириб ўтган.

«Биз АҚШ ҳукуматидан мамлакатимизга «Moderna» ва «Pfizer» компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган 5 миллиондан ортиқ дозадаги вакциналарни беғараз аснода тақдим этгани учун алоҳида миннатдормиз»,-дейди Абдулазиз Камилов.

mfa.uz