Дунёдаги вазият: Россияда ўлим ҳолатлари бўйича антирекорд, Австралияда касаллик кўпаймоқда

0

Россияда ўлим ҳолатлари бўйича антирекорд қайд этилди – мамлакатда бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг 890 нафари вафот этди. Лондонда марафон ўтказилди – ўтган йили пандемия туфайли бу мусобақа ҳам «виртуал режим»да ўтказилганди – унда коронавирусга тест топширган 40 мингдан ортиқ чопувчи иштирок этди. Австралия ва Янги Зеландияда янги ҳолатлар ўсди. BBC дунёда Covid-19 билан боғлиқ сўнгги янгиликларни келтирди.

Россияда ўлим ҳолатлари антирекорди
Россияда сўнгги бир кунда 890 киши коронавирус туфайли вафот этган – бу пандемия бошидан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Мамлакатда 2 октябрь куни жами 25 769 кишида коронавирус аниқланган – бу бир кун олдингига қараганда 550тага кўпроқ.

Оператив штаб маълумотлари Россия статистика муассасалари маълумотларидан фарқ қилади. Росстат ўз ҳисоботларида нисбатан юқори ўлим ҳолатларини қайд этади. Росстатнинг август ойи охирида берилган сўнгги маълумотларидан Россияда 2021 йилнинг июль ойининг ўзида 50 мингдан ортиқ киши коронавирус қурбонига айланганини кўриш мумкин. Оператив штаб маълумотига кўра эса, пандемия бошидан буён Россияда 209 918 киши ушбу касалликдан ўлим топгани қайд этилган.

АҚШда 2 октябрь куни коронавирус қурбонларининг жами сони 700 мингдан ошди. Қўшма Штатларда бир кунда 120 мингдан ошиқ янги ҳолат қайд этилиб, коронавирус ташхиси қўйилган беморларнинг 2 457 нафари оламдан ўтгани рўйхатга олинган.

Лондон ва Пекин марафонлари кўчаларга қайтмоқда

Британия пойтахтида яна Лондон марафони ўтказилмоқда, ўтган йили пандемия туфайли пойгалар виртуал режимга ўтказилганди. Бу йили марафонда 40 мингдан ортиқ чопқир қатнашади. Барча иштирокчилар коронавирусни аниқлаш учун тест топширишган. Ташкилотчилар касаллик тарқалиши хавфини янада камайтириш учун спортчилар алоҳида гуруҳларга бўлинган ҳолда стартга чиқиши имкониятини кўриб чиқишмоқда.

Марафон иштирокчилари Лондондаги Блэкҳит туманида стартга чиқишади, финиш – Букингем саройида.

Яна 40 мингга яқин киши марафонда масофадан туриб иштирок этади: улар марафон масофасида махсус иловадан фойдаланган ҳолда ўз маршрути бўйлаб ҳаракатланади.

Ўтган йили марафонни апрелдан октябрь ойига кўчиришга тўғри келганди, ўтган йил баҳорида мамлакатда Covid-19 авж олиши муносабати билан қатъий чекловлар жорий қилинганди.

2020 йил октябрида марафон виртуал режимда ўтказилди, реал форматда эса фақат сараланганлар югуришди – пойга Сент-Жеймс парки бўйлаб 19 айланада ташкил этилди, мусобақа мухлислар ва томошабинларсиз ўтди.

Пекиндаги марафон 31 октябрда бўлиб ўтади. 2020 йилда бу пойга пандемия туфайли бекор қилинганди.

Пекин марафонида 30 минг киши қатнашиши кутилмоқда. Марафон иштирокчилари пойга бошланишидан олдин камида 21 кун давомида Пекинда бўлиши ва ҳар куни ўз соғлиги ҳолати бўйича ҳисобот топшириши керак.

Шунингдек, фақат вакцина қабул қилган спортчиларгагина марафонда иштирок этишга рухсат берилгани қайд этилган, улар ҳам пойгадан олдин коронавирус учун ПЦР-тест топшириши керак бўлади.

Клопп: антиваксерлар худди маст ҳайдовчилар каби
«Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп вакцинацияга қарши чиқувчиларни сархуш ҳайдовчиларга қиёслади. Унинг сўзларига кўра, одамлар машина бошқариши учун алкоголдан воз кечиши керак бўлгани каби, кўчада ҳаракатланиш учун эмланиши ҳам керак.

«Эҳтимол бу барчамизга таниш вазиятдир, бир кружка пиводан кейин биз автомобил бошқара олиш ҳолатидамиз, деб ўйлаймиз. Аммо қонунчиликка кўра бундай ҳолатда рулга ўтириш тақиқланган», деган Юрген Клопп.

Унинг сўзларига кўра, «Ливерпуль» футболчиларининг 99 фоизи вакцина олиб бўлган.

«Мен футболчиларни ишонтиришимга тўғри келмади, жамоа буни ўз ўзидан қўллаб-қувватлади. Мен қайсидир футболчи билан алоҳида гаплашиб, нима учун эмланиши кераклигини тушунтиришимга тўғри келган вазиятни эслай олмайман. Ахир мен доктор эмасман», дейди германиялик мутахассис.

Австралия ва Янги Зеландияда касаллик кўпаймоқда
Австралияда якшанба куни 1900дан ортиқ кишида коронавируснинг «Дельта» штамми билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Мамлакатнинг аҳоли энг кўп яшайдиган икки штатида – Виктория ва Янги Жанубий Уэльсда касаллик авж олишиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу икки штатда бир кунда 1887та касалланиш ва 13та ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Сўнгги икки ой (58 кун) мобайнида бирорта касалланиш ҳолати қайд этилмаган Тасмания оролида ҳам янги ҳолатлар қайд этила бошлаган.

Янги Зеландия якшанба куни Covid-19 авж олиши туфайли чегарани кесиб ўтишда талаблар қатъийлаштириши ҳақида эълон қилди.

Янги чекловларга кўра, мамлакат ҳудудига кириш учун саёҳатчилар (17 ёшдан катта ва Янги Зеландия фуқароси бўлмаганлар) тўлиқ вакцина қабул қилган бўлиши талаб этилади.

Янги чекловлар ҳақида Ҳамилтон шаҳрида иккита касалланиш ҳолати қайд этилиши ортидан эълон қилинди. Бу шаҳар август ойида касаллик авж олиши туфайли локдаун жорий қилинган Окленд шаҳридан 160 км масофада жойлашган. Аммо мамлакат ҳукумати Ҳамилтондаги янги касалланиш ҳолатлари Окленддаги ўчоқ билан боғлиқ эмаслигини айтишмоқда.

Янги Зеландиядаги Air New Zealand авиаташувчиси ҳам 1 февралдан ўз халқаро рейсларида фақат тўлиқ эмланган йўловчиларни ташишини маълум қилди.

Янги Зеландияда пандемия бошидан буён коронавирусдан 27 ўлим қайд этилган, касалланиш ҳолатлари 4 мингдан юқорироқ. Мамлакатда касалланиш даражаси жуда пастлигича қолгани пандемия бошидаёқ қатъий чекловлар ўрнатилгани билан изоҳланади.

Эмланиш учун суд орқали кураш
12 ёшли нидерланд суд орқали Covid-19га қарши вакцина олиш ҳуқуқини қўлга киритди, у энди бемор бувисини зиёрат қилишга бориши мумкин бўлади.

Боланинг отаси вакцинага ишончсизлик билан қаровчилар қаторида ва у ўғли эмланишига қарши. Нидерландияда 12-17 ёшлардаги ўсмирлар учун вакцинага рухсат берилган бўлса-да, бу ёш тоифаси вакилларини эмлаш учун ота-оналарнинг розилиги талаб этилади.

Гронинген шаҳри судьяси Барт Тромп боланинг тарафини олиб, бу ишда унинг манфаатлари отасининг қайғуришидан устунроқ деб қарор чиқарди.

Суд материалларида айтилишича, даъвогар енгил саратоннинг тўртинчи даражаси ташхиси қўйилган бувиси билан имкон қадар кўпроқ вақт ўтказишни истаган.

Суд отанинг вакциналар етарлича синовлардан ўтмагани ва улар инсоннинг репродуктив органларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақидаги даъволарини рад этди.

Судьянинг сўзларига кўра, унинг сабаблари илмий далилларга асосланмаган.

Боланинг ота-онаси ажрашган, она ўғлининг судлашиш борасидаги қарорини қўллаб-қувватлаган.

Мамлакат қонунчилигига кўра, агар ота-оналар уларнинг розилиги талаб этиладиган бирор масалада келиша олишмаса, суд боланинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилади.

kun.uz