Тил нима сабабдан оқаради?

0

-Соғлом ҳолатда тил хира пушти рангда ва майин, бир текис сиртга эга бўлади. Тилдаги ўзгаришлар ошқозон-ичак тизими ва қорин бўшлиғи аъзоларидаги айрим ўзгаришларни билдиради.

-Соғлом одамларда ҳам эрталаб уйғонганда тилда оқ карашлар кузатилиб, асосан нобуд бўлган эпителий ҳисобига келиб чиқади. Ушбу карашларнинг қалинлиги ортса ва ранги ўзгарса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

– Иммунитетнинг пасайиши, гастрит, ангина, буйракларда ўзгаришлар ва замбуруғли касалликлар сабабли тилда оқ карашлар кузатилади. Эрталаб карашлардаги тиш изларининг бўлиши озиқ-овқатнинг ёмон ҳазм бўлиши ва қалқонсимон без касаллиги – гипотиреозда кузатилади.

-Ушбу ҳолат кузатилганда шифокор-терапевтга мурожаат қилиш керак. Асосий касалликни даволаш орқали карашларни бартараф этиш мумкин.

SoglomHayot