Aфғонистон мусиқа институтининг 101 нафар талаба ва ўқитувчиси Португалияга қочиб кетишди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Улар кеча 134 нафар афғонистонлик билан бирга Кобулдан Қатарга учиб кетишди ва у ердан Португалияга йўл олишди. Унинг ҳукумати Aфғонистон миллий мусиқа институти аъзоларига бошпана беришга рози бўлди.
Қочқинлар орасида 50 га яқин талаба бор, уларнинг аксарияти «Зоҳра» аёллар оркестри аъзолари. 101 кишидан ташкил топган гуруҳ ўз мужассамлиги билан машҳур бўлган институт жамоасининг қарийб учдан бир қисмини ташкил қилади.