Энг узоқ давом этган тўхтовсиз парвоз

0

Австралия авиакомпания самолёти Лондон – Сидней йўналиши бўйича парвоз қилиб фуқаро авиацияси тарихидаги энг узоқ давом этган тўхтовсиз учишни амалга оширди. Боэинг 787-9 Дреамлинер самолёти синов парвози давомида ҳавода 19 соат 19 дақиқа бўлди ва бу вақт ичида 17,8 минг километрни босиб ўтди.

Самолёт Лондон аэропортидан 14 ноябрь куни эрталаб соат олтида ҳавога кўтарилди. У парвоз давомида Германия, Россия, Полша, Беларус, Қозоғистон ва Хитой устидан учиб ўтди. Сўнгра жанубга бурилди ва Филиппин ҳамда Индонезия узра учиб ўтди. Қайд этилишича, йўловчилар парвоз давомида тонг отишини икки марта кузатишган.

loading...