Қарздорлик: Афғонистондан қочиб кетган амалдорларнинг уйлари сотилади

0

Афғонистондан қочиб кетиб, электр энергия учун тўламаётган амалдорларнинг уйлари сотилади. Бу ҳақда TOLOnews нашри Афғонистон DABS энергетика компанияси директори Сафиулло Аҳмадзойга асосан хабар қилди.

Айни вақтда Афғонистоннинг хорижий электр энергияси экспортчиларидан қарздорлиги 62 миллион долларни ташкил этмоқда, дейди у.

🔋Давлат компанияси ҳукумат рухсатини олгач, чет элга қочган собиқ режим амалдорлари ва сиёсатчиларга тегишли бўлган кўчмас мулк сотишни бошлайди: уларнинг баъзилари йиллар давомида электр энергияси учун пул тўламаган.

DABS собиқ раҳбари Дауд Нурзай биринчилардан бўлиб шундай вазият туфайли афғон халқи электр энергиясиз қолиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.

 

loading...