АҚШда полиция 28 ёшли қирғизистонлик мигрантни отиб ўлдирди

0

Ҳодиса 5 октябр куни Пенсилвания штатида содир бўлди. Қирғизистон фуқароси М.Н. кўп ўқ жароҳатларини олгани туфайли вафот этди.

Ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегментида ёзишмоқдаки, у фура ҳайдовчи бўлиб ишлаган ва ишдан бўшатилгандан кейин унга 3 минг доллар иш ҳақи тўланмаган, шу сабабли у юк машинасини ўғирлаб, полиция машинасига бориб урган.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Давлат департаменти ва Ички хавфсизлик вазирлигига аниқ маълумот олиш учун сўровнома юборди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here