Наманганда қидирувда бўлган жиноятчилар қўлга олинди

0

4 октябрь куни ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида жиноят содир этиб, қидирувда бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, Наманган шаҳрида яшаган, 2011 йилда Ўз.Р ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми билан судланган, 1986 йилда туғилган фуқарони вилоят ИИБ ЖҚБ бўлим бошлиғи ва катта тезкор вакиллари томонидан Наманган шаҳар Юксалиш маҳалласидан ушланган.

Шунингдек, 5 октябрь куни ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида жиноят содир этиб, қидирувда бўлган, Чортоқ туманида яшаган, 2019 йилда Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан судланган, 1987 йилда туғилган фуқарони Тошкент жанубий вокзали ХТБ ЖҚБ бошлиғи ва Чортоқ тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Тошкент шаҳар марказидан ушланиб, Чортоқ туман ИИБ ВШга жойлаштирилган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here