Бухорода қалбаки пул купюраларини муомалага киритган жиноий гуруҳ қўлга олинди

0

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси Коррупсия ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Олот тумани Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Жондор тумани Хумдонак қишлоғида яшовчи, 1997-й.т. Б.С., “Олот солт” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасидан ўзига тегишли бўлган автомашинасига ёқилғи қуйиб, шохобча сотувчисига 2 дона 50 АҚШ доллар купюрадаги қалбаки пулларни берганлиги аниқланган.

Гумон қилинувчи Б.С. нинг ёнлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, чўнтагидан яна 5 дона 50 купюралик ва 3 дона 100 купюралик жами 550 АҚШ доллари қийматидаги қалбаки пуллар борлиги ҳам аниқланган.

Бундан ташқари, гумон қилинувчи Б.С. ўз кўрсатмасида Қоракўл туманида жойлашган “Қоракўл Сарбон” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчасида 5 дона 50 АҚШ доллар қийматдаги ва Қоракўл тумани марказида жойлашган автомобилларни таъмирлаш устахонасида ҳам 4 дона 50 АҚШ доллар қийматдаги купюраларни ўзбек сўмига алмаштириб олганлигини баён қилган. Тадбир давомида ушбу қалбаки пуллар ҳам тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Жиноят иши бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида гумон қилинувчи Б.С. мазкур қалбаки пул купюраларини ўзига олдиндан таниш бўлган “Ш” исмли маҳалладошидан олганлигини маълум қилди.

Шунга асосан тезкор тадбир давом эттирилиб, 1989-й.т., Жондор тумани, Хумдонак маҳалласида яшовчи, Ш.Х. ҳам қўлга олиниб, у билан олиб борилган тезкор суруштирув ҳаракатлари давомида ҳақиқатдан ҳам Б.С. га қалбаки АҚШ долларини берганлигини, мазкур қалбаки купюраларни таниши “О” исмли шахсдан олганлигини баён қилган.

Ўтказилган кейинги тезкор тадбир давомида ушбу “О” исмли шахснинг 1980-й.т., шу маҳаллада истиқомат қилувчи О.Х. эканлиги аниқланиб ушланди.

О.Х.нинг яшаш уйи ҳамда ёрдамчи хўжаликларида кечиктириб бўлмас тинтув ҳаракатлари ўтказилганда, унинг ётоқхонасида бир дона, қора рангли, чет элда ишлаб чиқарилган, чет эл валютасини қалбаки ёки қалбаки эмаслиги текшириш учун мўлжалланган мослама ҳамда бир дона қалбаки 5000 Россия рубли борлиги аниқланиб холислар иштирокида баённома асосида ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаро Б.С., Ш.Х. ва О.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми ва 176-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларнинг барчасига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича тергов ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

loading...