Машҳур фотомухбир Содиқ Маҳкамов вафот этди

0

Ўзбекис­тон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, машҳур фотомухбир Содиқ Маҳкамов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси хабар берди.

Шу муносабати билан Уюшма устознинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирган.

Содиқ Маҳкамов фотоархивидан Ўзбекистоннинг салкам ярим асрлик маданий тарихи ўрин олган. У фаолиятини бошлагандан нафақага чиққунига қадар, 2005 йилгача – “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” таҳририятида ишлади.

“Шу касб туфайли Ғафур Ғулом, Ойбек, Шайхзода, Абдулла Қаҳҳор, Зулфия, Мукаррама Турғунбоева, Тамарахоним, Саодат Қобулова, Олим ­Хўжаев, Шукур Бурҳонов, Раззоқ Ҳамроев, Наби Раҳимов, Ўрол Тансиқбоев каби кўп­лаб буюк инсонлар билан учрашдим, Асқад Мухтор, Саид Аҳмад, Одил Ёқубов, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Иброҳим Ғафуров каби кўплаб ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, рассомлар билан мулоқот қилдим, дўстлашдим. Улар ҳаётидаги энг яхши, энг унутилмас лаҳзаларни абадиятга муҳрладим. Шундай оддий касб эгаси учун бундан ортиқ бахт борми?!”, — деган фахрланиб журналист.

loading...