Тиш милки нима учун оғрийди?

0

Милк – бу тишлар орасини тўлдириб турадиган ва дентинга маҳкам ёпишиб турадиган тўқима ҳисобланади.

Сабаблари: оғиз бўшлиғи гигиенасига тўғри риоя қилмаслик, айрим турдаги дориларни кўп қабул қилиш, механик жароҳатлар натижасида, организмга озиқ моддалар етарли миқдорда бўлмаганда, чекиш ҳамда бошқа соматик ва тиш касалликларида.

Даволаш: стоматолог кўригидан сўнг, келтириб чиқарган сабабига кўра даво муолажалари олинади.

Тавсия:
-Милк оғриганда яллиғланишга қарши мойчечак (ромашка) ҳамда маврак (шалфея) ўсимлигидан дамлама тайёрлаб, 1 кунда 2-3 марта оғизни чайқаш.
-2 чой қошиқ 3% ли водород пероксид эритмасини 1 стакан сувга солиб, оғиз бўшлиғини 2-3 марта чайқаш тавсия этилади.

SoglomHayot

loading...