Ким билсин бу ниманинг гўшти экан!

0

Навоийда Laсetti машинасида 160 килограмм гўшт ветеринария-санитария талабларига зид равишда Тошкентга олиб кетилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 8 октябрь куни Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» ЙПХ масканида Бухоро—Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Ш.Ш. бошқарувидаги Laсetti Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси масъул ходимлар томонидан тўхтатиб текширилган. Текширув давомида автомобиль юкхонасида 160 килограмм йирик шохли қорамол гўшти ветеринария-санитария қоидалари талабларига зид равишда Тошкентга сотиш мақсадида олиб кетилаётгани аниқланган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходими томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига (ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган транспортнинг поли ва идишлар силлиқ, тозалаш ва дезинфекция қилиш учун қулай бўлиши, маҳсулот сифати ва истеъмолчилар саломатлигига таъсир кўрсатмайдиган материаллардан ясалган бўлиши керак. Барча тоифадаги ҳайвонлар сўйилганидан сўнг уларнинг гўшти ва бошқа маҳсулотлари ветеринар экспертизадан ўтказилиши шарт.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here