20 ёшдан кейин қизларнинг бўйини дорилар ёрдамида ўстириш мумкинми?

0

-Бўй ўсиши асосан 25 ёшгача давом этади. Қизларда энг актив бўй ўсиш даври балоғат ёшидан 16-17 ёшгача давом этади. Аммо бу индивидуал ҳолат бўлиб, ҳаммада ҳар хил бўлади. Тиббиётда суяк ёши деган тушунча бор. Қўл кафти рентген текшируви орқали суяк ёши ва ўсиш зоналарининг очиқ ва ёпиқлиги кўрилади.

-Ўсиш зоналарининг очиқлиги бўй ўсиш эҳтимоли мавжудлигини билдиради. Дори воситаларини ҳам фақатгина шу ҳолатда ичиш мумкин.

– Бўй ўстириш учун дори воситаларини фақат шифокор маслаҳати билан ичиш лозим. Акс ҳолда организмда бошқа асоратларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

SoglomHayot

loading...