Абдуҳалил Мингноров «Шайтанат» видеофильмига қандай таклиф қилинган (ВИДЕО)

0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдуҳалил Мингноров «Шайтанат» видеофильмига таклиф қилнган пайти Эски Шаҳар бозорида арава тортиб юргани ҳақида айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, актёр 1994 йил санъатни бутунлай тарк этган. Ўша вақтда Абдуҳалил Мингноров бозорда арава тортганини айтди. Актёрни фильмга Жамшид Зокиров таклиф қилган. Бироқ у бошида бу таклифни рад этганини айтди. Унинг таъкидлашича, актёрлик номи улуғ, супраси қуруқ соҳа.

«1994 йил санъатни бутунлай ташлаб кетгандим. Ўн йил чиқмадим. Эски Шаҳар бозорида юрдим. Юк ташладим, арава тортдим. Жуда қийин аҳволда қолдим. Битта мен эмас, ҳамма шу аҳволда эди. Жуда қийин эди. Ўзининг йўлини топиб кетганлар ҳам бўлди. Мен кетётган пайтимда Баҳодир Йўлдошев савдо билан шуғулланасанми деди. Кейин театрга қайтиб келдим. Ундан кейин яна кетаман дедим. Сенга бир гапни айтаман деди. Сендан икки дунёда ҳам савдогар чиқмайди деди. Шундаям қулоқ солмай ўн йилча бозорда юрдим. Бир куни Жаҳонгир Қосимов Ёдгор Саъдиев билан ‘Шайтанат’ни бошлаётганини айтди. Бошида кўнмадим. Театрдан кетгандан кейин тушимга кириб чиқарди, қийналардим, саҳна тортарди. Раҳматли Жамшид Зокиров келиб ҳар куни Ёдгор чақиряпти дер эди. Агар қайтсам бутунлайга қайтаман. Яна ўша номи улуғ, супраси қуруқ ишга кетаман дедим. Аслида менинг ролим Саидулла Маллахоновга берилганди. Кейин Саидуллони бошқа ролга олишибди», — дейди актёр.

loading...