Аёлни тарбиялаш учун мушт эмас, ақл керак!

0

Эр тонг саҳарда уйғониб, аёли билан бирга нонушта қилди ва кийимларини кийиб, ишга кетиш учун тайёргарлик кўрди. Кутубхонасига калитларини олиш учун кирган вақт, столларнинг усти ва телевизорнинг экрани жуда ҳам чанг эканини кўрди-да, хотиржамлик билан аёлининг олдига чиқиб, «Суюкли азизам, менга стол устидаги калитларимни олиб келинг» деди. Аёли калитларни олиб келиш учун кутубхонага киргач, чанг бўлиб турган столга эрининг «Азизам, мен сени яхши кўраман» деб чанглар билан ёзилганини кўрди ва хонадан чиқаётиб телевизор экранида ҳам «Ҳаётимнинг мазмуни, мен сени яхши кўраман» деб чанглар билан ёзилганига гувоҳ бўлди. Аёли хонадан чиқиб, эрининг ана шундай ёзув ила қилган ишидан юзларида табассум ила калитларни берди ва уй тозаликларига жуда ҳам кўп эътибор қила бошлади.