«Биз уларнинг уйларига бостириб кириб, вакцина олишларига мажбур қиламиз»

0

Филиппин президенти COVID-19 касаллигига қарши эмланишдан бош тортган фуқароларни уйига бостириб кириб, уларни ухлаб ётган пайтларида вакцина билан эмлатиш кераклигини айтди.

«Вакцинадан фойдаланишдан бош тортган одамлар катта муаммоларга сабабчи бўляпти. Биз уларни яшаб юрган кварталларига бостириб кирамиз, ва керак бўлса, уларни ухлаб ётган пайтларида эмлатамиз. Бошқа чораси йўқ», дейди Родриго Дутерте.

Аввалроқ Филиппин президенти сиёсатдан кетишини эълон қилганди.

РБК

 

 

loading...