Бу ким?

0

ЎФА халқаро бўлими таклифи билан дунёга машҳур рассом Омар Момани Иорданияда Ўзбекистон терма жамоаси меҳмони бўлди. Унга терма жамоамизнинг махсус формаси совға қилинди.

Момани Элдор Шомуродов билан учрашиш истагини билдирганди ва бу истаги амалга оширилди.

Дунё футбол юлдузларининг карикатурасини чизиши билан танилган рассом Элдорнинг Италиядаги фаолиятига юқори баҳо берди.

Ўтган йили Омар Момани Элдор Шомуродовга атаб карикатура чизган эди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here