Даврон Кабулов «Миллион» жамоасининг 2020 йилги концерт дастури нега ҳамон эълон қилинмаётганининг сабабини тушунтирди

0

Бошловчи Даврон Кабулов «Миллион» жамоасининг 2020 йилги концерт дастури нега ҳамон эълон қилинмаётганининг сабабини тушунтирди.

Унинг сўзларига кўра, иш устида жами 4 та монтажчи ишлаган. Улардан биринчиси бошлаган лекин кейин қочиб кетган, иккинчиси ҳам ташлаб қочган, учинчиси ёшлик қилган, тўртинчиси эса тугатиш ниятида.

«Ҳеч қанақа ноодатий жойи йўқ. Голливуд фильмлари каби графика ишлатилмаган. Оддий концерт. Бир монтажчи бошлаб қочди, иккинчиси ташлаб қочди, учинчиси ёшлик қилди, тўртинчиси тугатиш ниятида. 8 ой… Видео ва овозда бузуқлик бор. Шу сабабли чўзиляпти. Атайлаб чўзаяпти деяётганлар, келинг, эрталабгача ўтирамиз монтажда», — дейди у.

loading...