Грузинча хачапури рецепти

0

Юпқа хамир ва пишлоқдан тайёрланадиган грузинча хачапури ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.

Керакли маҳсулотлар:

хамиртуруш — 1/2 чой қошиқ;
сут — 150 мл;
шакар — 1 ош қошиқ;
ун — 250 грамм;
туз — бир чимдим;
ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ;
Имеретин пишлоғи — 300 грамм;
сариёғ — 2 ош қошиқ.

Тайёрланиш жараёни:

Хамиртуруш сутнинг ярми, шакар ва 1 ош қошиқ ун билан аралаштирилади. Хамир ўралиб, 10 дақиқага илиқ жойда қолдирилади.
Устидан ун, туз ва сутнинг қолган қисми қўшилиб, юмшоқ хамир қорилади.
Ёғ қўшилиб, яхшилаб аралаштирилади. Сўнгра хамир думалоқ шаклга келтирилиб, сочиқ билан ўралади. 60—90 дақиқага илиқ жойда қолдирилади.
Пишлоқ қирғичдан ўтказилиб, сариёғнинг ярми билан аралаштирилади. Печ олдиндан 200 даражага қиздирилади.
Хамир 4—5 миллиметр қалинликда ёйилади ва икки хамир орасига пишлоқли начинка солинади. Хамир чети бир-бирига чимчилаб ёпиштирилади.
Пергамент қоғоз солинган пишириқ варағига хачапурилар жойлаштирилади. Усти қизаргунга қадар 15—20 дақиқа давомида пиширилади. Тайёр бўлгач, юзасига сариёғ суртиб, дастурхонга тортилади.

loading...