ЖССТ «чўзилган коронавирус» касаллигининг сабабини тушунтирди

0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти постковид синдромига расмий клиник таъриф берилганини маълум қилди. Коронавирус билан касалланганларнинг тахминан 10−20 фоизи ушбу синдромга чалинган.

ЖССТ вакилининг тушунтиришича, «чўзилган COVID» деб аталадиган касаллик коронавирус юқтиргандан кейин тахминан уч ой ўтгач сезилиши мумкин, унинг аломатлари камида икки ой давомида сақланади.

Постковид синдромининг асосий аломатлари — кучли чарчоқ, нафас қисилиши, шунингдек когнитив дисфункция белгиларининг намоён бўлиши ва инсоннинг кундалик ҳаётига таъсир қилувчи бошқа қатор аломатлар.

Ушу аломатлар коронавирус билан оғригандан уч ой ўтиб намоён бўлиши мумкин. Баъзи беморларда аломатларнинг ўткир фазалари орасида бир неча марта вақтинчалик ҳолат яхшиланиши кузатилиши мумкин.

loading...