Мана шундай «тадбиркор»лар жуда кўпайиб кетди

0

Хоразм вилоятида “Instagram” ижтимоий тармоғи саҳифасидаги расмларни ўчириш эвазига пул талаб қилган товламачи ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Б. фуқаро С.нинг номига очилган “Instagram” ижтимоий тармоғи саҳифасидаги С.ни обрўсизлантирувчи расмларни ўчириш эвазига товламачилик йўли билан фуқародан акаси М.Б. орқали 5 000 АҚШ долларини талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

 

loading...