Наргиза Абдуллаева «Бу менинг онам»га қандай бошловчи бўлган?!

0

Актриса, телебошловчи Наргиза Абдуллаева «Бу менинг онам» кўрсатувига қандай қилиб бошловчи бўлгани ҳақида айтиб берди.

 

Унинг сўзларига кўра, кўрсатувга танлаб олиб келинган. Наргиза Абдуллаева бошловчилик қилиш учун Малика Равшанова билан тил бириктирмаганини таъкидлади.

«Мен ҳаммага ёқаман деб айтолмайман. Мен ҳам кимгадир ёқмайман. Instagram’имда менга негатив йўқ. Лекин мана шу кўрсатувдан кейин менга негатив кўпайди. Сиз олиб қўйдингиз, сизни ёмон кўрамиз, сизни яхши актриса деб ўйлардик деб ёзишди. Ўзи кўнглим бўш. Гапларни ичимга олдим. Мени бу кўрсатувга тўсатдан чақириб қолишди. Нима бўлганини сўрамадим. Мен ошида чиқишга қўрқдим. Чунки бу кўрсатувни нолдан олиб чиққан инсон, боласидек меҳр берган, ўзининг йўналиши, ўзининг мухлислари бор. Ўша пайтда чет элдан санъаткор олиб келиб қўйсангиз ҳам, ҳеч ким қабул қилмасди. Чунки биринчи кўрсатувни Шоира олиб борди фақат уни қабул қилишади. Анча гап-сўзлар бўлди. Мен олиб қўйганим йўқ. Малика билан тил бириктирганим йўқ. Улар ўзаро келишолмагандир. Малика бирор марта менга нима бўлганини айтмаган. Мени шунчаки олиб келиб қўйишди. Ҳозир мени ҳам кетказиб ўрнимга бошқа одам олиши мумкин. Мен буни тўғри қабул қиламан. Бу кўрсатувни сотиб олишга пулим йўқ. Мен оддий инсонман», — дейди актриса.

loading...